April 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: АЁҚШларда “кўнгиллилар ҳашари” ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖ корхонаси ходимларнинг ташаббуслари билан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида жорий йилнинг 31 март куни “кўнгиллилар ҳашари” ўтказилди.

Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий тадбирлари бошланган бир вақтда мазкур ҳашарнинг ўтказилиши, корхонага қарашли ҳар бир объект ҳудудининг тартибга келтирилиши ҳамда гул кўчатлари, жами 350 та мевали ва манзарали дарахтларнинг экилиши, оқлаш ва буташ ишларининг амалга оширилиши алоҳида аҳамият касб этади.

Корхонага қарашли вилоятлар, шаҳарлар ва туманлардаги АЁҚШларда фаолият кўрсатувчи раҳбар ва ходимлар ўз ихтиёрлари билан ушбу ҳашарда фаол иштирок этишди. Объектлар бино атрофи супуриб-сидирилди, чанг ғуборлардан тозаланди.

Ободончиликка ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни инсоний бурчи деб билган корхона ходимларининг бу ташаббуслари бугун чиндан ҳам ҳашар озодалик, саранжомлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлигимиз рамзи эканини яна бир карра намоён этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|