March 9, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Талабаларни ишга олиш бўйича саралаш танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни нефть ва газ соҳасидаги билимини мустаҳкамлаш орқали келажакда етук кадрлар бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан ёшларга турли рағбатлантирувчи имтиёзлар яратиб бериш билан бир қаторда, олий таълим муассасаларини тамомлаётган иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни трансформация ва операцион самарадорликни ошириш лойиҳаларга жалб қилиш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти ҳамда Персонални бошқариш департаменти билан ҳамкорликда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари ўртасида уч босқичли саралаш танлови ўтказилди.

Танловнинг биринчи босқичида талабаларнинг нефть ва газ иши асослари, математика ва иқтисодиётга оид билимлари синовдан ўтказилди. Эндиликда сараланган талабалар суҳбатга таклиф қилинади.

Сўнгги босқичда бўлғуси кадрлар ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилади. Амалиётни муваффақиятли ўтаганлар Компаниянинг нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналаридаги мавжуд иш жойларига устувор равишда ишга олиш масаласи кўриб чиқилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|