April 1, 2022

“Ўзбекнефтгаз” : Автомототранспорт воситалари, махсус техника ва механизмларининг ҳолати назоратдан ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқарма ва корхоналардаги автомототранспорт воситалари, махсус техника ва механизмларни ҳолатини ўрганиш ва мавжуд муаммоли масалаларни ечишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида доимий ўрганишлар олиб борилмоқда.

Навбатдаги ўрганишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Муборак нефть газ сувтаъминот” МЧЖда олиб борилди.

Текширувда автомашиналарнинг техник ҳолати, ишлаш самарадорлиги ҳамда улардан оқилона фойдаланиш бўйича масъул ходимларга бириктирилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, масъулияти чекланган жамиятга тегишли АЁҚШ ва АГҚШлар фаолияти ҳам назоратдан ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича тўпланган маълумотлар асосида масъул шахсларга тушунтириш ва зарур кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|