“Ўзбекнефтгаз”: Инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари тафтиш қилинди
Бош саҳифа
Русский
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 26 январдаги ПҚ–2745-сонли ҳамда 2018 йилнинг 19 июлдаги ПҚ–3874 сонли қарорларига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги мавжуд пропан-бутан тозалаш қурилмаларининг (УППБС-3/1,2,5) тармоқларини модернизация қилиш бўйича қиймати 49,0 млн долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳани амалга оширишдан мақсад қурилмаларда йилига қўшимча 61,0 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқариш ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотга ошиб бораётган талабни қондиришдан иборат. Инвестиция лойиҳаси “УзЛИТИнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан лойиҳа доирасида амалга оширилаётган қурилиш монтаж ишларини доимий назоратга олиш, иш жараёнида юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда кўмаклашиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳ зиммасига бажарилган қурилиш монтаж ишларини назоратдан ўтказиш, объектларда ишлатилган қурилиш материаллари ва ўрнатилган жиҳозларни лойиҳа-смета ҳужжатларига мослигини ўрганиш, шунингдек, қурилиш материалларини хариди бўйича талабномаларнинг асослилиги, харид ва ҳисобдан чиқариш жараёнларини ўрганиш, пудратчи ташкилот билан ўзаро ҳисоб-китобларни шартномага мувофиқ амалга оширилганлигини ўрганиш вазифаси юклатилган.
Ишчи гуруҳи таркибига "Ўзбекнефтгаз"АЖ Капитал қурилиш ва таъмирлаш, Лойиҳалаштириш департаментлари, “УзЛИТИнефтгаз” АЖ ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ходимлари киритилган.
Ишчи гуруҳининг навбатдаги назорат-тафтиш ишлари ўтказилди. Қурилиш монтаж ишлари белгиланган тартибда ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|