“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги автомототранспорт воситалари, махсус техника ва механизмларининг ҳолати ўрганилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизим тасарруфидаги нефть ва газ қазиб олиш бошқармалари ва қайта ишлаш заводлари, маҳсулотларни сақлаш базаларидаги автомототранспорт воситалари, махсус техника ва механизмларни ҳолатини ўрганиш ва мавжуд муаммоли масалаларни ечишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида доимий ўрганишлар олиб борилмоқда.
Навбатдаги ўрганишлар “Ўзбекнефтгаз”АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида олиб борилди. Ўрганиш жараёнида автомашиналарнинг техник ҳолати, улардан оқилона фойдаланиш юзасидан масъул шахсларга бириктирилган ҳужжатлар, автомашинанинг ишлаш самарадорлиги каби ҳолатлар ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти ҳамда Персонални бошқариш департаменти мутахассислари билан биргаликда бошқармасининг транспорт хизматида фаолият юритувчи инженер техник ходимлар синовдан ўтказилди. Иш фаолиятга бир йил тўлмаган ходимлар билан синов суҳбат тарзида олиб борилди.
Шунингдек, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли АЁҚШ ва АГҚШ лар фаолияти ҳам назорат қилинди. Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича тўпланган маълумотлар ва уларнинг бартараф этиш таклифлари асосида ҳисобот тайёрланиб Бошқарув раисига киритилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|