“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак газни қайта ишлаш заводи табиий газни қайта ишлаш ҳажми бўйича Ўрта Осиёда иккинчи ўринда туради. 1971 йил декабрь ойида ишга туширилган ушбу завод Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган қўшма корхоналар томонидан қазиб чиқарилган табиий газни Давлат стандартларига мувофиқ қайта ишлаш, суюқ углеводород ва олтингугурт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланади.
Бугунги кунда, завод томонидан бир кунда – 51,8 млн куб метр (шундан қўшма корхоналарга тегишли миқдори – 13,5 млн куб метр) табиий газ қайта ишланмоқда. Табиий газни қайта ишлаш натижасида, 1 166 тонна суюқ углеводородлар (шундан 860 тонна суюлтирилган газ) ва 1000 тоннага яқин олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда.
Республика аҳолиси ва бошқа турдаги истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида, завод томонидан бир кунда “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларига – 47,0 млн куб метр (шундан қўшма корхоналарга тегишли миқдори – 12,4 млн куб метр) товар газ, ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖга – 850 тоннага яқин суюлтирилган газ (аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун) вагон ва авто цистерналар орқали етказиб берилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан заводнинг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилди ва суткасига 24 соат давомида онлайн режим вақтида диспетчерлар томонидан бошқариб келинмоқда.
Ундан ташқари заводнинг малакали диспетчерлик хизмати томонидан технологик қурилмаларда таъмирлаш ишларини олиб бориш, авариявий ҳолатларни бартараф этиш, товар маҳсулотларни истеъмолчиларга юклаш, маҳсулот қуйиш эстакадаларини вагон ва авто цистерналар билан таъминлаш ишлари тўлиқ назорат олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|