April 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилнинг январ-март ойларида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжи учун 154,6 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалар ҳамда заводларда ишлаб чиқарилган суюлтирилган газнинг асосий қисми “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳаларга келишилган графиклар асосида тўлақонлича етказиб берилиши таъминланмоқда.

Бунинг учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖга суюлтирилган газ маҳсулоти вагон-цистерналар ва автотранспортларга тасдиқланган ойлик режа–тақсимот асосида юклаб берилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқармалар ва газни қайта ишлаш заводлари томонидан январь-март ойларида суюлтирилган газ маҳсулотини ишлаб чиқариш режаси 162,9 минг тоннани ташкил этган.

Амалда 175,0 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти ишлаб чиқарилишига эришилди ёки режага нисбатан 12,0 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти кўп ишлаб чиқарилди.

Биргина март ойининг ўзида суюлтирилган газ маҳсулоти режага нисбатан 4,4 минг тонна кўп ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 108,0 фоизни ташкил этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2022 йилнинг январь-март ойларида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжи учун “Ҳудудгазтаьминот” АЖга жами 154,6 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилди.

Март ойида режалаштирилган 52,4 минг тонна ўрнига амалда 53,6 минг тонна суюлтирилган газ етказилди. Бу кўрсаткич, ўз навбатида шу ойда режалаштирилган миқдорга нисбатан 1,2 минг тоннага кўп бўлиб, фоизда 103,0%ни ташкил қилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 2026 йилга бориб, 2022 йилга нисбатан 130 минг тоннага (ўсиш суръати 121%) кўп суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб бериш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|