“Ўзбекнефтгаз”: Фарғона нефть ва газ саноати коллежи 2020–2021 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилишни бошлади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Фарғона нефть ва газ саноати коллежи соҳа учун билимли ҳамда салоҳиятли кадрларни етказиб берувчи ўқув даргоҳларидан биридир.
Фарғона нефть ва газ саноати коллежи 2020–2021 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилишни бошлади. Коллежга 11-синфни тамомлаган, умумий ўрта маълумотга эга бўлган, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейни тамомлаган ёшларни қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилади:
👉 Нефть ва газни қайта ишлаш оператори.
👉 Технологик насослар ва компрессорлар машинисти.
👉 Нефть-газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қурилмалари оператори.
👉 Газ маҳсулотларини тақсимлаш бўйича ишчи.
👉 Линия назоратчиси.
👉 Электр ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр (тармоқлар бўйича).
👉 Автоматика ва назорат-ўлчаш асбоблари созловчиси.
Коллежда ўқув жараёни бевосита иш берувчи корхоналар ва уларнинг етакчи мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилади.
Таъкидлаш керакки, коллежда таълим олиш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, спорт машғулотлари учун ташқи спорт майдончаси, спорт зал ҳам мавжуд.
Ҳурматли абитуриентлар! Ҳужжатлар www.kollej.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн тарзда жорий йилнинг 25 сентябрга қадар давом этади. Қабул учун электрон платформаси орқали қуйдаги ҳужжатлар қабул қилинади.
📍Ўқиш муддати 2 йилгача.
🖇Электрон ариза.
🖇Умумтаълим мактабининг 11-синфини тугатганлигини тасдиқловчи аттестат ёки касб-ҳунар коллежи ва академик лицейни битирганлик ҳақида диплом (электрон) нусхаси.
🖇3/4 фотосурат.
📌Эслатиб ўтамиз, коллеж Фарғона вилояти,Фарғона шаҳар, Фарғона кўчаси, 170-уйда жойлашган бўлиб, қўшимча саволларни ☎️(73) 241-23-52, (91) 114-95-90, (91) 670-65-57 телефон рақамлари орқали ҳам олишингиз мумкин.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|