April 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Паст ҳароратда газни сепарациялаш қурилмаларининг технологик тармоқлари таъмирланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан нефть ва табиий газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда қайта ишлаш қурилмаларида амалга ошириладиган таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг бош иншоотидаги Паст ҳароратда газни сепарациялаш 1-, 2-, 5-, 6-, 7-технологик тармоқлари ва Украина давлатининг “Турбогаз” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган турбодетандер агрегатларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу қурилмалардан кўп йиллардан буён ишлатилиб келинаётганлиги сабаб, унинг жиҳозлари ва турбодетандер агрегатлари маънан эскириб қолган эди. Қайта таъмирлаш учун зарур бўлган махсус техникалар, барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмларни келтириб, ўрнатишда "Ўзбекнефтгаз"АЖнинг ички имкониятларидан фойдаланилди.

Ушбу қурилмаларда таъмирлашдан кўзланган мақсад қайта ишланаётган табиий газнинг сифат кўрсаткичларини талаб даражасига мослаштириш, Шўртан газ кимё мажмуаси режали таъмирлашга тўхтатилган вақтда қўшимча табиий газ қабул қилиш ҳажмини оширишдан иборат. Шунингдек қувватларни ошириш натижасида “Uzbekiston GTL” заводини этан бирикмасига бой бўлган табиий газ билан таъминлашга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 15,0 млрд куб метр табиий газ ва 291,07 минг тонна конденсат қазиб чиқарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|