“Ўзбекнефтгаз”: Акциядорлар томонидан жамиятнинг 2019 йилдаги соф фойдаси тақсимланди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлари томонидан жамиятнинг 2019 йилдаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди ва ушбу давр учун соф фойдаси тақсимланди.
Унга кўра, 2019 йил якуни бўйича олинган 460,1 млрд сўм соф фойда қуйидагича тақсимланган:
– жамиятнинг резерв фондига – 65,82 млрд сўм (14,3 фоиз);
– имтиёзли акцияларга дивиденд тўлаш – 3,04 млрд сўм (0,7 фоиз);
Бунда, бир дона имтиёзли акцияга дивиденд миқдори 125 сўмни ташкил қилмоқда. Бу эса акцияларнинг номинал қийматига нисбатан 25 фоизни ташкил қилади.
– оддий акцияларга дивиденд тўлаш – 391,25 млрд сўм (85 фоиз);
Бунда, бир дона имтиёзли акцияга дивиденд миқдори 5,98 сўмни ташкил қилмоқда. Бу эса акцияларнинг номинал қийматига нисбатан 1,2 фоизни ташкил қилади.
Бундан ташқари, жамиятнинг бошқарув органлари ҳисоботлари эшитилди ва уларга ҳақ тўлаш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномалари бир йил муддатга 2020 йил якунларини акциядор томонидан кўриб чиқилгунга қадар узайтирилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|