Нефт ва газ қазиб олиш, қайта ишлаш
July 27, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: “Алан” сиқув компрессор станцияси ишга туширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Муборак” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” сиқув компрессор станцияда техник носозлик юзага келган эди.

Асосий вазифаси “Алан” газ конидан паст босимли табиий газларни тез ва самарали қазиб олинишига эришиш, шунингдек, “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида белгиланган табиий газ қазиб чиқариш бўйича кўрсаткичларни сезиларли даражада ошириш учун хизмат қиладиган сиқув компрессор станциясида тезкор таъмирлаш ишлари ўтказилди.

Битта газ ҳайдаш агрегатининг тўхтаб қолиши, суткасига 4,100 миллион кубометрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келишини инобатга олган ҳолда, ГПА-100 ва ГПА-200 сонли газ ҳайдаш агрегатларида технологик регламент ва таъмирлаш ишлари тезкор равишда ўтказилиши зарур эди.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун “Алан” сиқув компрессор станцияси ГПА-100 ва ГПА-200 сонли газ ҳайдаш агрегатларига ўрнатилган НК-16-18 СТ русумли газ турбинали двигателда регламент ва таъмирлаш ишлари станция муҳандис ходимлари томонидан амалга оширилди.

Натижада, газ ҳайдаш агрегатини узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажми қисқаришининг олдини олишга эришилди.

Шунингдек, регламент ишларини бажариш ва газ ҳайдаш агрегати фавқулотда аварияли ҳолатда тўхтаб қолган вақтда, газ қисқаришининг олдини олиш мақсадида қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира агрегати билан таъминланди.

Бу газ ҳайдаш иншоотлари ёрдамида ҳайдалаётган кунлик 8,2 миллион куб метр табиий газ қайта ишлаш учун “Муборак газни қайта ишлаш заводига узатилади. Ушбу заводда қайта ишланган газлар саноат ва халқ хўжалигининг турли жабҳаларига йўналтирилади.

Маълумот учун: “Алан” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, станцияда 2 та газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд. У йилига 4,38 млрд. куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|