“Ўзбекнефтгаз”: “Денгизкўл” конида Сиқув компрессор станциясини қуриш ишлари давом этмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан аҳоли ва мамлакат иқтисодиётининг углеводородларга бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш, нефт ва газ тармоғининг ишлаб чиқариш ва турғун ривожлантириш ва ошириб бориш, истиқболли майдонлар ва конларда қудуқлар ва объектлар қуришни жадаллаштириш йўли орқали газ қазиб олиш ҳажмларини барқарор сақлаб туриш, шунингдек, хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш ҳисобига уларни жиҳозлаш борасида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 9 мартда қабул қилинган “2017–2021 йилларда Углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтириш дастури тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш дастурининг иккинчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори дастуруламал бўлмоқда.
Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Денгизкўл конида сиқув компрессор станциясини қуриш” лойиҳасини қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу лойиҳани амалга оширилиши узоқ муддат давомида ўзлаштирилиб келинаётган “Денгизкўл” конида газ қазиб олишнинг пасайиш суръатларини олди олинади. Шунингдек, 2017-2021 йилларда углеводород қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида илгари ишлаб чиқилган чора-тадбирлар билан биргаликда газни сақлаб қолиш имконини беради ва ишлаб чиқариш йилига ўртача 1,5 млрд куб метрни ташкил этиши кутилмоқда.
Айни пайтда “Uzliti Engineering” компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган лойиҳа доирасида қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг биринчи чорагида якунига етказилиши кўзда тутилган. Ҳозирда ишчи лойиҳа тўлиқ якунланган. Қурилиш майдонида амалга оширилаётган ишлар юзасидан мунтазам муаллифлик назорати ўрнатилган бўлиб, аниқланган ўзгартиришлар ва изоҳлар жойида ҳал қилинмоқда.
Қурилиш ишлари ва технологик қурилмаларни ўрнатиш майдонидан фото лавҳалар:
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|