“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқдаги “Арслон” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасида газ таркибидаги конденсатни тўлиқ ажратиб олиш йўлга қўйилди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, қазиб олинган табиий газни тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳамда сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида амалга оширилган таъмирлаш ишлари ҳам бунга мисол бўлади.
“Арслон” ва “Қуйи Сургил” конларидаги қудуқлардан қазиб олинган табиий газ ушбу қурилма орқали тозаланиб, “Ўзтрансгаз” АЖнинг магистраль қувурларига узатилади.
Қурилмада табиий газни транспортировкага тайёрлаш жараёнини яхшилаш мақсадида, Россиянинг “Турбохолод” АЖ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 2 та АДКГ-7-3-У1 маркали турбодетандер агрегатларида созлаш ишлари амалга оширилиб, ишга туширилди. Таъмирлаш ишлари Россия компаниясининг мутахассислари ҳамкорлигида бажарилди.
Қурилмадаги турбодетандер агрегатини ишга қўшилиши натижасида табиий газни O’zDSt 948:2016 стандарт талаблари асосида тайёрлаш имкони яратилди ҳамда табиий газнинг ҳарорати минус 24°С гача совутилиб, унинг таркибидаги конденсатни тўлиқ ажратиб олишга эришилади.
Маълумот учун: “Арслон” Газни комплекс тайёрлаш қурилмаси Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.
Қурилма йилига 2,0 млрд куб метр табиий газни комплекс тайёрлаш қувватига эга.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|