“Ўзбекнефтгаз”: Хорижий ҳамкорлар билан янги турдаги полимер маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан юқори қўшилган қийматга эга бўлган нефтгаз-кимё маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ва янги турдаги полимер маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Россиянинг “СИБУР Холдинг" АЖ, “Газпронефть” АЖ ва Татаристоннинг “Татнефть” АЖ компаниялари билан ҳамкорликда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ишларини олиб бормоқда.
Жумладан "Сибур Холдинг" АЖ билан МТО технологияси асосида Қорақалпоғистон Республикасида газ-кимё мажмуасини яратиш лойиҳаси “Татнефть” ОАЖ билан истиқболли нефтгаз-кимё лойиҳалари кўриб чиқилмоқда.
Тозаланган газдан оқилона фойдаланган ҳолда импортдан олиб кирилаётган полимер маҳсулотларини ҳамда янги турдаги муҳандислик эскпортбоп полимерларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида “СИБУР” компанияси билан ҳамкорликда Устюрт ҳудудида МТО технологияси бўйича газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Музокаралар давомида маҳсулотларнинг самарали ишлаб чиқариш қувватлари ва лойиҳанинг мақсадли конфигурациясини шакллантириш бўйича томонлар таклифлари ички ва ташқи бозор эҳтиёжлари, технологик ва логистик жиҳатларни инобатга олган ҳолда чуқур таҳлил қилинмоқда. Жорий йилнинг август ойида лойиҳанинг оптимал конфигурацияси, молиявий модели ва иқтисодий рентабеллигини баҳолаш бўйича таклиф тайёрлаш режалаштирилган.
“Татнефть” АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш йўл харитасига мувофиқ, углеводород хомашёларини чуқур қайта ишлаш бўйича истиқболли кам тоннали кимё лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда. Олиб борилган дастлабки музокараларга кўра, “Бензол, толуол ва ксилол маҳсулотларини ишлаб чиқариш”, “Маҳаллий хомашёлар асосида полиоксиметилен ишлаб чиқариш”, “Бутен-1 ва гексен-1 ишлаб чиқариш” ва “Тоза оқ мойни ишлаб чиқариш” лойиҳаларни иқтисодий ва техник жиҳатлари муҳокама қилинди. Истиқболда “Татнефть” АЖ томонидан манфаатли газ ва нефть кимёси лойиҳаларини танлаш ва ҳамкорликда амалга ошириш механизмларини шакллантиришга келишиб олинди.
Умуман олганда Ўзбекистон иқтисодиётнинг кундан кун ривожланиши натижасида полимерларга бўлган талабни кескин ортгани ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ҳамкорлар билан амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар, импортдан олиб кирилаётган маҳсулотлар ҳажмини қисқартириш ва республикамизнинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган бўлиб, табиий газдан юқори қийматли маҳсулотларни олишни назарда тутади.
Республикамизда газ кимё соҳасини ривожлантириш, маҳаллий хомашёлар асосида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали мамлакатимизнинг полимерлар хомашёсига бўлган талабларни қондириш билан бир қаторда, соҳага боғлиқ кичик ва йирик тадбиркорлик субъектларини келажакда барқарор ишлашига, ривожланишига мастаҳкам замин яратади ва юқори қўшилган қийматдаги маҳсулотлар экспорт ҳажмини бир неча баробарга оширади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|