Заводлар фаолияти
February 22, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқилган бензин ва дизель ёқилғиси биржа савдолари орқали сотилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4664-сонли Қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси биржа савдоларига жаҳон биржаларидаги Brent нефти котировкаларига боғлаб қўйган ҳолда шаклланган бошланғич нархларда қўйиб борилмоқда.

Хусусан, ўтган ҳафтанинг 15-19-февраль кунлари 1 баррель Brent нефтининг ўртача котировкаси – 63,70 долларни долларни, бунда минимал кўрсаткич – 62,05 долларни, максимал кўрсаткич – 64,66 долларни ташкил этди.

Иқтисод ва режалаштириш департаментининг маълумотига кўра, мазкур котировкалардан келиб чиқиб, ушбу даврда “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан биржа савдоларига қўйилган автомобиль бензини ва дизель ёқилғисининг шаклланган бошланғич нархлари (1 тоннаси учун) қуйидагиларни ташкил этди:

автомобиль бензини:

Аи-80 маркали – ўртача 6 397,6 минг сўм (минимал – 6 305,2 минг сўм, максимал – 6 459,7 минг);
Аи-91 маркали – ўртача 7 348,5 минг сўм (минимал – 7 240,3 минг сўм, максимал – 7 421,2 минг сўм);

Аи-92 маркали – ўртача 7 484,7 минг сўм (минимал – 7 374,6 минг сўм, максимал – 7 558,7 минг сўм);

Аи-95 маркали – ўртача 8 443,7 минг сўм (минимал – 8 316, минг сўм, максимал – 8 529,2 минг сўм);

дизель ёқилғиси:

ЭКО маркали – ўртача 7 684,7 минг сўм (минимал – 7 000,0 минг сўм, максимал – 8 801,5 минг);

Евро-4 маркали – ўртача 8 902,8 минг сўм (минимал – 8 763,5 минг сўм, максимал – 8 996,5 минг);

Евро-5 маркали – ўртача 9 070,4 минг сўм (минимал – 9 928,4 минг сўм, максимал – 9 165,8 минг).

Маълумот ўрнида, ЭКО маркали дизель ёқилғиси 17 февраль кунидан бошлаб 1 тоннаси учун 7 000,0 минг сўмдан жойлаштириб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|