September 10, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефть ва газ саноати коллежи 2020–2021 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилишни бошлади (Видео+фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Бухоро нефть ва газ саноати коллежи соҳа учун билимли ҳамда салоҳиятли кадрларни етказиб берувчи ўқув даргоҳларидан биридир.

Бухоро нефть ва газ саноати коллежи 2020–2021 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилишни бошлади. Таълим кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда олиб борилади.

Коллежга 11-синфни тамомлаган, умумий ўрта маълумотга эга бўлган, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейни тамомлаган ёшларни қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилади:

👉 нефть ва газни қайта ишлаш оператори;
👉 технологик насослар ва компрессорлар машинисти;
👉 нефть ва газ қудуқлари оператори;
👉 нефть-газ ускуналарини таъмирлаш чилангари;
👉 газ маҳсулотларини тақсимлаш бўйича ишчи;
👉 нефть маҳсулотларини тақсимлаш бўйича ишчи;
👉 линия қувурлари бўйича ишчи;
👉 кимёвий таҳлил лаборанти;
👉 пайвандловчи (электргазпайвандлаш ишлари);
👉 бурғиловчи ёрдамчиси;
👉 компьютер тизимлари ва мажмуалари;
👉 электр ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр;
👉 автоматика ва назорат-ўлчаш асбоблари созловчиси.

Коллежда ўқув жараёни бевосита иш берувчи корхоналар ва уларнинг етакчи мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилади.

Таъкидлаш керакки, коллежда таълим олиш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, 4 қаватли ўқув-лаборатория, 4 қаватли ўқув биноси, 1 қаватли ўқув-амалиёт биноси, битта полигон, 42000 минг нусха китоб фондидан иборат Ахборот ресурс маркази, 590 ўринли “Ўқувчилар турар жойи”, 500 ўринли ошхона, 2 та ёпиқ спорт зали, ёпиқ сузиш ҳавзаси, спорт майдончалари мажмуаси ва теннис кортига эга. Барча бино ва иншоотлар замон талаблари даражасида янгидан жиҳозланган.

Ҳурматли абитуриентлар! Ҳужжатлар www.kollej.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн тарзда жорий йилнинг 25 сентябрига қадар давом этади. 📍 Ўқиш муддати 2 йил. Қабул учун электрон платформаси орқали қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

🖇электрон ариза;
🖇умумтаълим мактабининг 11-синфини тугатганлигини тасдиқловчи аттестат ёки касб-ҳунар коллежи ва академик лицейни битирганлиги ҳақида диплом (электрон) нусхаси;
🖇3/4 фотосурат.

Эслатиб ўтамиз, коллеж Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, Намозгоҳ кўчаси 103-уйда жойлашган бўлиб, қўшимча саволларни ☎️(65) 221-27-54, (90) 718-98-01 телефон рақамлари орқали ҳам олишингиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|