"Ўзбекнефтгаз": Бошқарма ва корхоналарда 7 275 нафар ходим COVID-19га тест топширди (Фото)
Ўзбекнефтгаз" Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев 2020 йил 17 июнь куни тизимдаги раҳбарлар билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча корхона ва ташкилотларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, ишчи-ходимларнинг саломатлиги, хавфсизлиги учун шароитларни яратиб бериш борасида алоҳида тўхталиб, топшириқлар берилган эди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма ва корхоналар раҳбарлари пандемия тарқалишини олдини олиш ҳамда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ишлар олиб бормоқда.
Бошқарма ва корхоналарда ҳозирги кунда жами 7 275 нафар ишчи ходим COVID-19 га тест топширди. Тест натижасига кўра 1 нафар ходимда COVID-19 инфекцияси аниқланди, қолган ходимлардан ижобий (манфий) хулосалар олинган.
Тизимдаги объектларда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш учун Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан COVID-19 коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш бўйича доимий равишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда:
1. Корхона ва бошқармаларнинг ҳар бир объектида карантин қоидалари юмшатилиши бу карантин қоидаларининг тўлиқ бекор бўлмаганлиги ва дезинфекция ишлари ва антисептик воситалардан фойдаланиш давом эттирилиши, назорат ўтказиш жойларида (НУЖ) ходимларнинг тана ҳарорати доимий ўлчаб борилиши ва хушёрликни йўқотмаслик;
2. Ҳар бир объектда карантин талаблари юмшатилишига қарамасдан, дезинфекция қилиш воситалари билан таъминланиб, кунига икки мартадан эрталаб ва кечқурун смена алмашиш вақтида дезинфекция ишларини давом эттириш;
3. Эшиклар тутқичларида махсус дезинфекцияловчи суюқлик билан ишлов берилган матолар ўраш;
4. Барча корхона ва ташкилотларда дезинфекция ишларини ташкил қилиш ва ҳисобини юритиш;
5. Барча бошқарма ва корхоналарда смена алмашиш жараёнларида ётоқхоналарни тўлиқ дезинфекция қилиш;
6. Бошқарма ва корхоналар худудига маъмурий бино ва хизмат хоналари ва ишлаб чикариш обеъктларига тест топширмаган ходимларнинг киришини қатъийян таъқиқлаш;
7. Бошқарма ва корхоналарда пандемия тарқалишини олдини олишда фойдаланиладиган ҳимоя воситалари (тиббий кўлқоп, ниқоб, хўжалик совуни антисептик воситалар, тана хароратини ўлчаш воситалари, дезинфекцияловчи воситалар) заҳирасини яратиш;
8. Ишлаб чиқариш заруриятига кўра жамият тизимидаги бошқарма ва корхоналарига хорижий давлатлардан кириб келадиган юк транспорт воситалари ва хайдовчилари белгиланган карантин талабларига мувофиқ назорат қилиниши йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳозирги кунда жамиятнинг ҳар бир корхона ва бошқарманинг маъмурий биноси ва ишлаб чикариш объектларига кириб чиқаётган барча ходимлар антисептик воситалар билан дезинфекция қилиниши йўлга қўйилган. Ҳар бир ходимнинг тана ҳарорати ўлчаниб, фақат тиббий ниқоб билан киритиш тартиби жорий этилган.
Объектлар биноларининг барча хоналари иш бошланишидан олдин ва иш тугагунидан сўнг, бир кунда икки марта дезинфекция қилиниши йўлга қўйилган.
Барча ходимларга ҳимоя ниқоблари корхона ва бошқармалар ҳисобидан таъминланиши йўлга қўйилган. Корхона ва бошқармаларда ходимларнинг асосий қисми масофадан ишлаш учун юборилган ва бир қисми режага асосан меҳнат таътилига чиқарилган. Корхона ва бошқармалар ходимларнинг вахта алмашинишида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, автобусларнинг кунлик дезинфекция қилиш ишлари йўлга қўйилган.
Ҳозирги кунда "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги бошқарма, ташкилот ва корхоналарда жами ходимлар сони 48 200 нафарни ва қўшма корхоналар билан 49 993 нафарни ташкил этмоқда, шундан масофадан ишлаётганлар 290 нафар (0,66%), меҳнат таътилига чиққанлар 4853 нафар (11%).
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати