“Ўзбекнефтгаз”: Йилига 2,0 млрд куб метр газни олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи қурилмадаги таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводидаги 20-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 25-сонли қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.
25-сонли Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган даврда Муборак газни қайта ишлаш заводидаги бошқа газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштириш натижасида қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 4,8 млн куб метрга қисқартирилишининг олди олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлашини ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг ўз вақтида бажарилиши учун амалга оширилган режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди.
Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган.
20-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 25-сонли қурилмаси эса 2017 йил ишга туширилган бўлиб, қурилма йиллик 2,0 млрд куб метр газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қувватига эга.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|