Халқаро алоқалар
June 24, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқаруви раиси иштирокида “Азия Транс Газ” қўшма корхонаси навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 23 июнь куни “Азия Транс Газ” МЧЖ қўшма корхона иштирокчиларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев иштирок этди.

Навбатдан ташқари ўтказилган йиғилишда, иштирокчилар томонидан 2021–2025 йилларда “Азия Транс Газ” МЧЖ қўшма корхонасини ривожлантириш стратегиясининг асосий йўналишлари, корхонанинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар, шунингдек, жорий молиявий ва ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва CNPC (ХХР) ўртасида ташкил этилган “Азия Транс Газ” МЧЖ ҚК "Марказий Осиё – Хитой" газ қувурининг Ўзбекистонга тегишли қисмини 2008 йилдан буён муваффақиятли қуриб келмоқда.

"Марказий Осиё – Хитой" газ қувури Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитой ҳудудидан ўтмоқда. Ва Хитойнинг Ганжоу шаҳридан газ мавжуд газ тармоқлари орқали тарқатилади.

Ўзбекистонда газ қувури уч вилоят – Бухоро, Қашқадарё ва Навоий ҳудудлари орқали ўтиб, Қозоғистоннинг газ транспорт тизимига уланади.

Музокаралар якунида иштирокчилар “Азия Транс Газ” МЧЖ ҚК фаолиятини оптималлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида долзарб масалаларни ҳал қилишни тезлаштириш тўғрисида келишувга эришдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|