“Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимаси “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси бўлди
Бош саҳифа
Русский
Куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида “Мўътабар аёл” кўкрак нишони совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова 8 март – халқаро Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан совриндорларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишонларини тантанали равишда топширди.
Тақдирланганлар орасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши раиси Абдулажанова Лобар Абдуллаевна ҳам бор.
Абдулажанова Лобар Абдуллаевнани мазкур мукофот билан чин дилдан муборакбод этган ҳолда, нефть ва газ соҳасидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|