“Ўзбекнефтгаз”: “Дояхотин” конида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди (Видео)
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” газконденсат конидаги 83-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 1938–1944 метр оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Ушбу қудуқни бурғилаш ишлари “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилда ўз маблағлари ҳисобига бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган 43 та қудуқдан бири ҳисобланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|