Конлар ва қудуқлар фаолияти
August 8, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода кунлик 80 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” газконденсат конидаги 82-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди.

Қудуқда бурғилаш ишларидан сўнг, 1952–1943 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари олиб борилиб, ўзлаштириш ишлари амалга оширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: Бурғилаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ–2822-сонли қарори асосида тасдиқланган “2017–2021 йилларда углеводородлар қазиб чиқаришни ошириш” дастури доирасида амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|