“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” конида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 2,5 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” газ конденсат конидаги 388-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2780–2930 м оралиққа фильтр тушурилди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: “Шўртан” кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб 1980 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|