Халқаро алоқалар
September 26, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Энергия Хартияси котибияти билан ҳамкорлик ривожлантирилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖда Энергия Хартияси котибияти мутахассислари делегацияси билан учрашув ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бизнесни истиқболли ривожлантириш департаментининг маълумотига кўра, учрашув доирасида нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида ва қайта ишлаш заводларида энергия самарадорлигини бошқариш ва энергияни бошқариш тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хартия экспертларининг таъкидлашларича, ҳозирда котибият томонидан Ўзбекистоннинг энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш соҳасидаги сиёсати чуқур кўриб чиқилмоқда.

Хорижлик меҳмонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари билан энергияни тежайдиган технологияларга ўтишни рағбатлантириш бўйича турли мамлакатлар ва соҳалардаги дунёнинг энг яхши тажрибалари билан бўлишишди.

Маълум қилинишича, Европанинг аксарият мамлакатларида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидаги фуқароларнинг уй -жой коммунал хизматларини тўлаш учун харажатлари улуши белгиланган меъёрдан ошса, улар учун субсидиялар ва имтиёзлар жорий этилган.

Шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги турли имтиёзлар ва афзалликлар, энергия тежамкорлиги ва энергияни тежаш технологияларидан фойдаланиш нуқтаи назаридан шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари борасида ҳам йўлга қўйилган қўллаб-қувватлашлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Маҳсулотларнинг экологик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, томонлар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тасарруфидаги заводларни модернизация қилиш ва углеводородларни қайта ишлаш ҳажмини ошириш режаларини муҳокама қилишди.

Учрашув якунида томонлар энергия самарадорлиги соҳасида келгусидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишувга эришдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|