March 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Дам олиш кунлари ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулотларни истеъмолчиларга етказилишини узлуксиз таъминлашга амалий ёрдам кўрсатувчи штаблар ташкил қилинди

Бош саҳифа Русский

“Наврўз” умумхалқ байрамини кенг нишонлаш доимий равишда далатимиз раҳбарининг эътиборида бўлиб, ушбу байрам муносабати билан мамлакатимиз аҳолисининг дам олишлари учун шарт-шароит яратилади. Хусусан, Президент фармонига кўра, Наврўз байрами муносабати билан ҳам беш кун кетма-кет дам олиш кунлари этиб белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан “Наврўз” шукуҳига ҳамоҳанг тарзда байрам ва дам олиш кунлари аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини суюлтирилган газ маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хусусан, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газни юклаб бериш ишларини тўхтовсиз олиб бориш мақсадида завод ва бошқармаларда ишларни ташкил қилишга масъул бўлган ходимларнинг навбатчиликлари ташкил қилинди.

Байрам ва дам олиш кунлари ишда бўладиган ҳар бир ходимнинг бажарадиган вазифалари аниқ белгилаб олинди. Мазкур жараёнларда фойдаланиладиган барча техника ва ускуналар шай ҳолга келтирилди. Байрам ва дам олиш кунлари ишлаб чиқариш жараёнларини тўхтовсиз олиб бориш, маҳсулотларни истеъмолчиларга узлуксиз юкланишига амалий ёрдам кўрсатувчи штаблар ташкил қилинди.

Бундан ташқари Жамиятнинг департамент ва мустақил бўлим бошлиқлари томонидан жорий йилнинг 22-23 март кунлари нефть ва газ қудуқларида бурғилаш ва таъмирлаш ишлари самародорлигини ошириш, ишчиларнинг яшаш шароитларини янада яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича барча зарурий ҳолатлар ўрганилиб, тегишли амалий ёрдамлар кўрсатиш учун хизмат сафарида бўлишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|