November 2, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида “Автомобилсиз бир кун!” экоакцияси ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Бухоро НҚИЗ” раҳбариятининг ташаббуси ҳамда “Ёшлар иттифоқи” БНҚИЗ бошланғич ташкилоти кўмаги билан 2020 йил 30 октябрь куни Автомобилсиз бир кун – экоҳаракат челленджи ташкил этилди.

Корхона ходимларидан хусусий автомобиллардан фойдаланмаслик, заводга пиёда ёки велосипедда бориш таклиф қилинган эди.

Эрталаб кун салқин бўлишига қарамай, “Бухоро НҚИЗ” ишчи жамоаси “Aвтомобилсиз бир кун” экологик ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Бош муҳандис Мустафоев Бахтиёр Жумабоевич бошчилигида экологик акцияга старт берилди. Ходимлар ишга велосипедда, баъзилари эса ҳатто пиёда келишди.

Экологик акциянинг асосий мақсади – автоуловлардан чиқадиган турли чиқинди газлар орқали ҳаво ифлосланишини камайтиришга ёрдам бериш, шунингдек, пиёда юриш ва велосипед ҳайдашни оммалаштиришдир.

Ушбу тадбир давомида йўлдаги ҳаракатланиш хавфсизлигини “Бухоро” НҚИЗнинг Автонақлиёт цехи ходимлари таъминлаганликларини алоҳида таъкидламоқчи эдик.

Шуни таъкидлаш лозимки, “Бухоро НҚИЗ” экологик тадбирларнинг фаол иштирокчиси ва ташкилотчиси ҳисобланади:

“Автомобилсиз бир кун!” экоакцияси видеолавҳаси

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|