March 23, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан нефть ва газ саноатининг молиявий барқарорлигини ошириш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Бухоро вилоятида бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди ва корхона раҳбарияти, мутахассислари билан учрашиб, Заводдаги ҳолатни ўрганди. Заводнинг 2022 йилдаги ишлаб чиқариш ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларига оид асосий масалалар муҳокама этилди.

Ташриф давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси байрам кунларида барча соҳа объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳолатини доимий назорат қилиб бориш зарурлигини таъкидлади.

“Хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, объектларни қўриқлаш чораларини кучайтириш ва хавфсизлик техникаси меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва ҳаракат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилишни таъминлаш керак. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳолини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш асосий вазифадир”, – деди Бошқаруви раиси.

Ўз навбатида, Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазилов корхонада раҳбарлар навбатчилиги, тезкор отрядларнинг кечаю кундуз навбатчилиги, байрам кунларида узлуксиз ишлаш учун моддий-техник ресурслар захираси, автотранспорт воситалари ташкил этилгани, зарур воситалар яратилганлиги борасида ҳисобот берди.

Таъкидлаш керакки, истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари етказиб бериш тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда, энерготизим объектлари штат режимида ишламоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси заводнинг технологик объектларини кўздан кечирди, ўз навбатида, GTL керосини қабул қилиш, сақлаш ва аралаштириш учун сиғими 5000 куб метр бўлган 2 та резервуар қурилиш майдончасида ўрганиш ўтказилди ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг ҳозирги ҳолати жойида таҳлил қилинди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассисларига жорий лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш, белгиланган муддатларда якунлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Бошқарув раиси томонидан байрам муносабати билан белгиланган дам олиш кунларида заводнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юқоридаги масалаларга доир кўрсатмалар берилди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 2020 йилда 843,9 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиб, заводнинг 23 йиллик тарихидаги энг юқори кўрсаткичга эришилган бўлса, 2021 йил якуни билан ушбу кўрсаткични 874,9 минг тоннага кўпайтиришга эришилди ва рекорд натижа янгиланди. Завод жамоаси 2022 йилда олдинги йиллардагидан яхшироқ натижа қайд этиш йўлида узлуксиз меҳнат қилишмоқда.

2022 йил 22 январь куни ўтказилган Республиканинг тоифаланган объектлар ўртасида алоҳида номинациялар бўйича навбатдаги танлов натижаларига кўра, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи “Хавфсизлик талабларига риоя қилиш бўйича энг илғор ўта муҳим объект” ва “Ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги энг илғор Фуқаро муҳофазаси тузилмаси" номинациялари бўйича ғолиб деб топилгани фикримиз исботидир.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” AЖ томонидан нефтни қайта ишлаш заводларига замонавий илғор инновацион технологиялар, юқори самарали ускуналар, янги материаллар, шу жумладан янги катализаторлар, йирик инвестиция лойиҳаларини жалб этиш орқали нефть ва газ саноатини ривожлантириш бўйича мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|