April 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Ўртабулоқ” сиқув компрессор станциясидаги агрегатнинг носоз двигатели таъмирланиб ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводларидаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Ўртабулоқ” сиқув компрессор станциясидаги агрегатда профилактика ишлари амалга оширилди.

Станциянинг асосий вазифаси бошқармага қарашли захираси кам конлардаги паст босимли қудуқлардан келадиган газларни қабул қилиб, босимини магистраль газ қувурига кўтариб беришдан иборат. Станциядаги 3 та газ ҳайдаш агрегатларда “Dresser-Rend 5HOS” русумли поршенли компрессорлар ва “Caterpillar G3608” русумли газпоршенли двигателлардан фойдаланилади.

Таъкидлаш жоизки, бир дона газ ҳайдаш агрегатининг тўхтаб қолиши кунига 1.0 млн метр куб газ камайишига олиб келади. Шу сабабли 300-сонли газ ҳайдаш агрегати поршенли компрессорида вужудга келган баланд шовқин вужудга келиши сабабли агрегат нормал ҳолатда тўхтатилиб, газпоршенли компрессорда 4-чи цилиндирининг штокини таъмир талаблиги аниқланди.

Компрессорнинг клапанлари, поршен, крейскопф ва шатунлари ечиб олиниб, тўлиқ профлактика ишлари олиб борилди. Айни пайтда компрессор эҳтиёт қисмлари йиғилиб, газ ҳайдаш агрегати ишга туширилди.

Маълумот учун: “Жанубий Ўртабулоқ” сиқув компрессор станцияси “Жанубий Ўртабулоқ” конидаги қудуқлардан табиий газ қазиб олинишининг самарадорлигини ошириш мақсадида қурилган. Станцияга 2013 йилда Америка Қўшма Штатлари “Caterpillar” заводи томонидан ишлаб чиқарилган агрегатлар ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#геология#нефт#газ#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|