“Ўзбекнефтгаз”: GTL заводи “MAN AUTO-UZBEKISTAN”нинг замонавий махсус ўт ўчириш техникалари билан таъминланмоқда
Бош саҳифа
Русский
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги ПҚ–4812-сонли “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тармоқлараро кооперацияни чуқурлаштириш ва харидлар тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгиланган.
Хусусан, стратегик миқёсдаги саноат объектининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги билан ҳамкорликда “Uzbekneftegaz GTL” заводи энг замонавий ускуна ва зарур жиҳозлар билан таъминланмоқда.
“Uzbekneftegaz GTL” заводининг ўт ўчириш хизмати Самарқанддаги “MAN AUTO-UZBEKISTAN” заводида ишлаб чиқарилган энг сўнгги “АС-4 MAN TGM 13.280” русумдаги замонавий, махсус ўт ўчириш техникаларини қабул қилди.
Ушбу ўт ўчириш машиналардан ёнғин жойига ички тартиб, ўт ўчириш воситалари (сув, кўпик ҳосил қилувчи воситалар), ёнғинга қарши техник қуроллар ва авария қутқарув ускуналар ва жиҳозларни етказиб бериш учун фойдаланилади.
Маълумот учун: “MAN AUTO-UZBEKISTAN” заводида “Uzbekneftegaz GTL” буюртмасига биноан жами 8 дона махсус машина ишлаб чиқарилмоқда, шундан 5 таси GTL заводига етказилди. Қолган 3 донаси ҳам тез орада етказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида барпо этилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводи жорий йилнинг 4-чи чорагида ишга туширилиши режалаштиримоқда. Заводда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган юқори сифатли синтетик ёқилғи маҳсулотларини Республикамизнинг ички ва ташқи бозорига етказиб бериш орқали Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш кўзда тутилган. Завод ишга туширилиши билан йилига 3,6 миллиард куб метр тозаланган табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нефть, кимё соҳаси учун хомашё бўлган нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади.
“Uzbekneftegaz GTL” заводи Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|