Заводлар фаолияти
December 19, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” “Газли” газни қайта ишлаш заводида бажарилаётган инвестицион лойиҳалар ижроси ҳолатини ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Газли” газни қайта ишлаш заводида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 9 январдаги ПҚ–4563-сонли “2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаси инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” "Газли" газни қайта ишлаш заводида амалга оширилаётган Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг қурилиш-монтаж ишлари ҳолатини ўрганди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” лойиҳа бўйича табиий газдан суюлтирилган газни ишлаб чиқариш комплекси таркибига кирувчи Цеолит ёрдамида газни қуритиш қурилмаси, Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси ҳамда Суюлтирилган газ қуйиш паркида олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди.

Лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишларининг олиб борилиши жойида ўрганилиб, мавжуд муаммоларни қисқа фурсатда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Биринчи босқичда табиий газ таркибидан газ конденсати ажратиб олиш билан лойиҳани жорий йилнинг 25 декабрида ишга тушириш кераклиги бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Бошқарув раиси томонидан зарур технологик аппаратлар, моддий-техник ресурсларни етказиб бериш ва ўрнатиш ишларини якунлаш ва қурилмани ишга туширишга тайёрлаш бўйича тегишли департамент ҳамда завод раҳбариятига топшириқлар берилди.

Шунингдек, лойиҳанинг очилиш маросими муносабати билан завод ҳудудини ободонлаштириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирларни тез фурсатда якунлашга доир тегишли кўрсатмалар берилди.

Ушбу инвестицион лойиҳанинг мунтазам тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш мақсадида, Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасига хомашё базаси бўлган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларида углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

Бу масалалар ижроси ва ташкилий масалалар бўйича тегишли Департамент бошлиқларига вазифалар юклатилди. Хомашё базасини ошириш мақсадида, бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишларидан сўнг, қудуқларни ишга қўшиш, технология йўналишида тадбирлар бажарилиши ва келгуси йилга режалаштирилган тадбирлар тақдимоти ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг қиш мавсумида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш учун режалаштирилган тадбирларнинг бажарилиш ҳолати ўрганиб чиқилиб, мавжуд муаммоли масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил давомида "Газли" газни қайта шлаш заводида босқичма-босқич бир қатор инвестицион лойиҳалар амалга оширилди.

Жумладан:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ–2822-сон ва 2017 йил 11 ноябрдаги ПҚ–3373-сон Қарорларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича Дастури” юзасидан жорий йилининг октябрь ойида, қуввати 2,0 млрд куб метр газни қайта ишловчи Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 6-навбати ҳамда янги юқори босимли буғ билан таъминловчи янги Қозонхона ишга туширилди;

– декабрь ойида эса лойиҳавий қуввати йилига 5,0 млрд куб метр кўтариб беришга мўлжалланган “Учқир” сиқув компрессор станцияси фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, ушбу дастур доирасида "Гарби" конидан паст босимли қудуқлардан газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида, “Гарби” мини компрессор қурилмаси ишга туширилган эди.

Ўз навбатида, қайта ишланаётган газ сифатини яхшилаш мақсадида заводнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмалари 1-, 2- ва 3-навбатларидан модернизация ишлари амалга оширилди.

Ўрганиш давомида Бошқарув раиси “Газли” газни қайта ишлаш заводида ишчиларнинг ишлаш ҳамда яшаш шароитларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан жойида танишди. Ишчилар билан суҳбатда бўлиб, ижтимоий йўналишдаги мавжуд камчиликлар ҳамда муаммоларни муҳокама қилди.

Бошқарув раиси “Газли” газни қайта ишлаш заводида хизмат қилаётган ишчи-ходимлар билан уларга ойлик маошларининг ўз вақтида берилиши, ижтимоий масалалар, қазиб чиқариш жараёнларида бевосита иштирок этаётган ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар борасида очиқ суҳбат ўтказди.

Ушбу суҳбат жараёнида ишчи-ходимлар ҳам ўз таклифларини билдиришди ва мавжуд муаммоларни ўз вақтида ечиб берилаётганини таъкидлашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|