October 20, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Газлида йилига 4,5 млрд куб метр газни қайта ишлашга мўлжалланган инвест лойиҳа амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ–4563-сонли “2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш” бўйича қиймати 49,4 млн. долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширилмоқда.

Лойиҳа йилига 4,5 млрд куб метр газни қайта ишлашга эга бўлган янги пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш орқали йилига 80,0 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ҳамда 37,5 минг тонна конденсатни ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотларга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилган.

Ушбу лойиҳа доирасида, газни цеолитли қуритиш қурилмаси, суюлтирилган газни қабул қилиш, суюлтирилган газни сақлаш ва истеъмолчиларга етказиш учун сиғимлар, пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларини, лаборатория бинолари ва бошқаларни қуриш кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳани жиҳоз ва материаллар билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларнинг расмий вакиллари билан умумий қиймати 13,9 млн. долл. тенг 18 та хорижий, ҳамда умумий қиймати 128,34 млрд. сўмга тенг 55 та маҳаллий шартномалар тузилган бўлиб, ҳозирда барча хорижий ва маҳаллий шартномалар бўйича молиялаштириш амалга оширилган.

Ускуналарни импорт асосида етказиб келиш доирасида Украинанинг “Сумское НПО” ва “Турбогаз” заводлари, Россиянинг “Гидромашсервис”, “АЗСТРАСТСТРОЙ” ва “Промресурс” заводлари, Германиянинг “Linde AG” ва бошқа чет эл заводлари билан шартномалар тузилган.

Ускуналар бўйича тайёрлаш ва етказиб келиш ишлари амалга оширилмоқда. Турбодетандер, насос, ҳаво орқали совутиш аппарати секцияси, иссиқлик алмашинув ускунаси, сепараторлар, пўлат қувурлар, FAS-HG туридаги поршенли компрессор агрегати ва лаборатория ускуналари каби ускуналар етиб келган.

Бугунги кунда Бош пудратчи – “Муборакнефтгазмонтаж” МЧЖ томонидан умумий ишларнинг 80,1 фоизи бажарилган.

Қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг ноябрь ойида якунлаш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|