Конлар ва қудуқлар фаолияти
July 24, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси геология ва геофизика мутахассислари билан сайёр учрашув ўтказди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Қашқадарёдаги ишлаб чиқариш, қайта ишлаш корхоналари, конлар ва қудуқлар фаолиятини ўрганди.

Бундан ташқари, Бошқарув раиси 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида бажарилган ишлар, геология ҳамда бурғилаш масалалари юзасидан сайёр йиғилиш ўтказди.

Муборак газни қайта ишлаш заводида ўтказилган ушбу учрашувда Давлат геология қўмитаси мутахассислари, “Ўзбекгеофизика” АЖ, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ, “Нефть ва газ конлари геологияси ва қидирув институти” (ИГИРНиГМ) мутахассислари ва соҳа геологлари ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда 2021 йилда углеводород хомашёси захирасини кўпайтириш, қазиб чиқариш дастури бўйича истиқболли режалар ишлаб чиқиш кераклиги борасида топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бошқарув раиси томонидан соҳада қўлланилаётган технологияларнинг эскирганини ва бунга беэътибор бўлингани танқид қилинди ҳамда мавжуд техник-технологик қурилма ва ускуналарни янгилаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, модернизация қилиш ва кадрларни тайёрлаш борасида бир қатор истиқболли режалар белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|