Нефт ва газ қазиб олиш, қайта ишлаш
January 7, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: 2021 йил давомида геология-қидирув йўналишида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг 5 январь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида табиий газ ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари, бошқарма ва заводлар, нефть базалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоғида 2021 йил “Геология-қидирув ишларини жадаллаштириш йили” деб эълон қилинди.

Шунингдек, жорий йилда 35 млрд куб метр табиий газ захираларини ва 900 минг тонна газ конденсати захираларини ўстириш вазифаси белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “2021 йилда Геология-қидирув ишларини ривожлантириш” дастури ишлаб чиқилди. Унга кўра, жорий йил давомида 1370 кв км 3Д сейсморазведка ишлари амалга оширилади.

3Д сейсмик қидирув ишлари натижасида Бухоро-Хива нефтгаз регионининг Газли участкасидаги “Учқир”, “Шўртан” ва “Шўртан” олди конлари атрофининг геологик тузилишини ўрганилади ва нефть-газга истиқболли структуралар аниқланади.

Шунингдек, 19 та янги истиқболли майдонларда бурғилаш ишлари олиб борилади. Излов-қидирув қудуқларида белгиланган 170,0 минг погон метр ҳажмда бурғилаш ишлари олиб борилиши натижасида 50 та қудуқ қурилишининг тугатилиши назарда тутилмоқда.

Дастур доирасида ер қаърини илмий асосда геологик ўрганиш мақсадида, илмий-тадқиқот ишларининг ўтказилиши истиқболли нефть-газ ҳудудларини аниқлаш, янги нефть ва газ конлари ва объектларининг очилиши, геология-қидирув ишларининг йўналишларини белгилаш ва мувофиқлаштириш, кутилаёган углеводород захираларини ўстириб бориш ҳамда унга бўлган тақчилликни бартараф қилиш имконини беради.

Геология-қидирув ишлари натижасида табиий газ – 35,0 млрд куб метрга, суюқ углеводородлар эса 900,0 минг тоннага ўстирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|