“Ўзбекнефтгаз”: 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган “Сен азиз ва муқаддассан аёл” ҳафталиги давом этмоқда (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган "Сен азиз ва муқаддассан аёл" ҳафталиги давом этмоқда.
Ҳафталик доирасида 2022 йил 3-4 март кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолият юритадиган хотин-қизлар иштирокида “Жамоани шакллантириш ва жипслаштириш”, “Касб этикаси”, “Психологик тўсиқлар” мавзусида мутахассислар билан учрашувлар ўтказилди.
Ушбу лойиҳани ташкил этишдан мақсад психологик иқлимнинг ривожланиш хусусиятларини аниқлаш орқали жамоани шакллантиришга ёрдам беришдан иборатдир.
Республика спорт тиббиёт илмий-амалий марказининг психологи, фан номзоди Абдумажитова Дилдора Рахматуллаевна иштирокида ўтган учрашув “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходималарининг психологик билимларини янада мустаҳкамлади, десак муболаға бўлмайди.
– Жамоадаги қулай ахлоқий-психологик иқлим меҳнат жараёни ва биргаликдаги фаолият иштирокчиларининг самарали ўзаро таъсири учун асосдир, – дейди илмий-амалий марказ психологи Дилдора Абдумажитова . – Психологик иқлим одамларнинг биргаликдаги фаолияти, уларнинг шахслараро ўзаро таъсири натижасидир. У жамоанинг кайфияти ва фикри, индивидуал фаровонлик ва жамоадаги шахснинг яшаш шароити ва меҳнатини баҳолаш каби гуруҳ эффектларида намоён бўлади.
Семинар аввалида малакали психолог барча ходимлар иштирокида қизиқарли психологик интервью ўтказди. Содда ва оддий кўринган саволлардан тузилган бўлса-да, инсонни мантиқан фикрлашга ундайдиган психологик синовларга бой интервьюга жавоб топар экан, ҳар бир ходим ўз характерини таҳлил қилиб, жамоада бирдамликни шакллантириш учун керакли ва зарур йўналишларни белгилаб олди.
Шунингдек, иштирокчилар "Жамоа мен учун нимани англатади?", “Жамоада аҳилликни таъминлаш учун нима қилишим керак?”, "Мен жамоада кимман?" каби саволларга психолог билан биргаликда жавоб топишди.
Бундан ташқари жамоани шакллантириш сирлари, жамоа аъзоларини тўғри танлаш, дўстона муносабатларни ўрнатиш мавзуларида интер фаол ўйинлар ташкил этилди.
– Мутахассис билан учрашувда узоқ вақт давомида ўзим ҳал қила олмаган саволларимга жавоб олдим, – дейди семинар иштирокчиси, Ўзбекнефтгаз” АЖ Иқтисод ва режалаштириш департаменти Бизнес режалаштириш ва иқтисодий таҳлил бўлимининг Бизнес-режалаштириш ва бюджет ижроси назорати гуруҳ раҳбари Рустамова Нодира Баракаевна . –Психологик интерьвюлар давомида ўзим, оилам, ишдаги ва ҳаётдаги режаларим учун керакли йўналишларни белгилаб олдим.
Дилдора Абдумажитова ходимларга умумий ғоялар, эҳтиёжлар, манфаатлар билан бирлаштирилган одамларни бир бўлиб самарали натижага эришиши учун қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумотлар берди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|