“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро ва Навоий вилоятларидаги нефть ва газ объектларида камчиликларга йўл қўйган 29 нафар ходимга чора кўрилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимдаги ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ўтказилмоқда.
Навбатдаги текширувларда Бухоро ва Навоий вилоятларида жойлашган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Бухоро нефть база” МЧЖ, “Навоий нефть база” МЧЖлар ва уларга қарашли АЁҚШларнинг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.
Ўтказилган 4-поғона назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 211 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 200 та, газ хавфсизлиги йўналишида 16 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 104 та, электр хавфсизлиги йўналишида 68 та, атроф-муҳит мухофазаси йўналишида 35 ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 34 та камчиликлар аниқланди.
Текширув натижаларига кўра, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қўйган 29 нафар ходимларга чора кўрилди.
Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.
Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.
Элбек Шомурадов Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими бошлиғи
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|