Халқаро алоқалар
October 19, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига Кореянинг “SK Engineering & Construction” компанияси мутахассислари ташриф буюрди

Бош саҳифа Русский

“Бухоро НҚИЗни модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида “SK Engineering & Construction” компанияси 2020 йил октябрь–ноябрь ойларида лойиҳа майдонларида тадқиқот ўтказишни режалаштирган эди.

Бугунги кунда “SK Engineering & Construction” компанияси мутахассисларининг биринчи гуруҳи Бухорога етиб келди ва заводнинг ишлаб чиқариш майдонларини ўрганишни бошлади. Уларга Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан ишчи гуруҳ бириктирилган.

Биринчи навбатда Бухоро НҚИЗ ҳудудида “SK Engineering & Construction” вакиллари билан "Бухоро НҚИЗни модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси"ни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

"Ўзбекнефтгаз" AЖ ва Бухоро НҚИЗ мутахассислари томонидан “SK Engineering & Construction” билан шартномавий мажбуриятлар бўйича тўловларни амалга ошириш масалалари ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, “UOP” ва “Aхеns” компаниялари ўртасида газойлни гидротозалаш қурилмаси бўйича техник маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги махфийлик битими (NDA)ни тузиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Лойиҳани ҳамкорликда амалга оширишни тезлаштириш учун Бухоро НҚИЗ мутахассисларининг Сеул (Жанубий Корея)да жойлашган “SK Engineering & Construction” компаниясининг бош офисига ташриф буюриши масаласи илгари сурилди.

Корхонани модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган йўналишлар (ЎНА ва А, механика, қурилиш, лойиҳалаштириш ва технология) аниқланди.

Маълумот учун: "Бухоро НҚИЗни модернизация ва реконструкция қилиш" лойиҳаси мавжуд қайта ишлаш чуқурлиги қувватларини 79% дан 95% гача, оч тусли нефть маҳсулотларининг чиқишини 77% дан 91% гача ошириш ва Евро 5 стандарти талабларига жавоб берадиган нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|