“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Газлида жойлашган “Ҳожиқазғон” конидаги ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ўрганилди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ҳожиқазғон” конида бўлиб, бу ердаги бугунги ҳолатни ўрганди.
“Ишчи гуруҳ” аъзолари, аввало, бугунги кунда етарли самарадорликка эга бўлиб бораётган ушбу кондаги ишчи-ходимларнинг меҳнатларини алоҳида эътироф этган ҳолда, уларнинг яшаш шароитлари ва ишлашлари учун яратиб берилган имкониятлар билан танишдилар.
Бурғилаш ишлари олиб борилаётган бригададаги ишчи-ходимлар ва конда хизмат кўрсатаётган ишчи ходимлар билан яқиндан суҳбатлашиб, ишлаб чиқаришдаги муаммоли масалалар ва уларнинг ечими, янги таклифлар юзасидан музокаралар олиб борилди.
Ишчи ходимларга, қазиб чиқариш ҳажмларини оширишга қаратилган янги таклифларни ишлаб чиқиш ва режа кўрсаткичларини бажаришда фаол хизмат кўрсатган ишчи-ходимлар, Бошқарув раиси томонидан рағбатлантирилиши таъкидлаб ўтилди.
“Ҳожиқазғон” конида табиий газ қазиб олиш учун қудуқлар фонди 23 тани ташкил этиб, бугунги кунда кондан 1,1 млн куб метр табиий газ қазиб олинаётгани эътироф этилди.
Бошқарув раиси бу натижа ҳозирча етарли эмаслигини таъкидлаб, бундай самарали кондан бунданда яхшироқ натижага эришиш кераклиги бўйича топшириқ берди.
Ушбу конда 15 қатламдан кам олтингугуртли ва 18 қатлам олтингугуртсиз, 2 та қатлам алоҳида қувурлар орқали ишлатилиб келинмоқда.
6 та қудуқлардан олтингугуртсиз қазиб олинаётган газ 8,4 км д-426 мм газ қувури орқали “Кулбешкак” газни комплекс тайёрлаш қурилмасига узатилади ва суюқликлардан тозаланиб, д-426, узунлиги 31 км бўлган газ қувури орқали Магистраль газ қувурларига етказиб берилади.
Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан шу куннинг ўзида Газлидаги яна иккита кондаги қудуқларда табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолати ўрганилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|