“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлаш режа кўрсаткичларининг бажарилиш ҳолати бўйича РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида жорий йилнинг январь-февраль ойларида нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналарида углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилди.
Жумладан, углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши натижасида, жорий йилнинг январь-февраль ойларида 14 та қудуқ бурғилашдан, 109 та қудуқ мукаммал таъмирлашдан ва 3 та технологик объектлар қуриб ишга туширилди.
Ушбу чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши натижасида, қўшимча 85,9 млн куб метр табиий газ, 1,570 тонна газ конденсати ҳамда 220 тонна нефть қазиб чиқарилди.
Юқорида кўрсатиб ўтилган геолого-техник чора-тадбирларни амалга оширилиши ҳамда мавжуд қудуқларни самарали ишлатиш натижасида 2022 йилнинг январь-февраль ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларининг бажарилиши қуйидагича бўлди:
• Табиий газ – 5 441,4 млн куб метр, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,5%;
• Нефть – 17,7 минг тонна, режага нисбатан 101,4%;
• Конденсат – 241,3 минг тонна, режага нисбатан 103,4%;
• Суюлтирилган газ – 114,8 минг тонна, режага нисбатан 107,0%;
• Олтингугурт – 38,9 минг тонна, режага нисбатан 101,2%;
• Автобензин – 168,2 минг тонна, режага нисбатан 107,5%;
• Дизель ёнилғиси – 43,8 минг тонна, режага нисбатан 145,0%.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қазиб олинадиган углеводород маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш орқали биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини барқарор равишда табиий газ маҳсулоти билан таъминлашга ва уларнинг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабини қондиришга қаратилган ишлари давом этмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|