“Ўзбекнефтгаз”: “Инновацион ғоялар ва ишланмалар ҳудудий кўргазмаси” ўтказилди
Бош саҳифа
Русский
Қарши шаҳрининг “Корхоналарни хусусийлаштириш ва соғломлаштириш клиникаси”да “Инновацион ғоялар ва ишланмалар ҳудудий кўргазмаси” бўлиб ўтди.
Кўргазма “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги, Қашқадарё ва Сурхондарё ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ушбу намойиш ёшларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантириш, ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини ошириш, замонавий талабларга жавоб берадиган малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек, ҳудудларни сифатли юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Унда асосий эътибор илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришга қаратилди.
Кўргазмада 40 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ташкилотлар, олий таълим муассасалари ва инновацион технологиялар марказлари, хусусий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар намойиш этилди. Кўргазмада ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилиш, соҳаларни инновацион технологиялар асосида ривожлантириш учун хизмат қиладиган ишланмалар муаллифлари билан шартномалар имзоланди.
Шу билан бир қаторда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш департаменти ҳамда Бизнесни истиқболли ривожлантириш департаменти мутахассислари томонидан тақдим этилган инновацион ғоя ва ишланмаларни соҳага жорий қилиш бўйича дастлабки босқичдаги лойиҳалар аниқланди. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз навбатида лойиҳаларни амалиётга жорий этиш бўйича ишлаб чиқариш синовларини ўтказиш учун музокаралар олиб борилди.
Музокоралар доирасида олий таълим ва илмий тадқиқот институтлари олимларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналарининг инновацион ишланмаларга бўлган эҳтиёжлари намойиш этилиб, олимлар ва мутахассислар томонидан берилган саволларга Инновацион ривожланиш бўлими томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Маълумот учун: Кўргазмада Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги 12 та Олий таълим ва Илмий тадқиқот муассасасидан умумий 68 турдаги ишланма ва 15 та тадбиркорлик субъектидан жами 45 та маҳсулот турлари билан қатнашишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|