Инвестиция
December 5, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Инвестицион жозибадорликни ошириш мақсадида халқаро кредит рейтингини олиш учун чора-тадбирлар амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида кўплаб давлат активлари мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари рақамли трансформация йўли билан кредит рейтингини олиши кўзда тутилган.

Корпоратив кредит рейтинг мустақил кредит рейтинг агентликлари томонидан жамиятнинг умумий пул оқимлари, имкониятлари ва активларини таҳлил қилган ҳолда мустақил кредит рейтинги эълон қилинади. Жамият томонидан олинган кредит рейтинги жамиятнинг инвестицион жозибадорлиги ва соғломлик даражаларини аниқлаб беради.
Натижада, жамият ташқи молиявий институтларидан кредит капиталларини жалб қилиши ёки очиқ кўринишда жойлаштирилган облигациялар ёрдамида инвестицияларнинг жалб этилишида фойдаланиши мумкин.

Мустақил корпоратив рейтинг жамият учун молиявий инвестицион капиталларни жалб қилинишида асосий драйвер ҳисобланади. Корпоратив кредит рейтинги бир жамиятга бириктирилган кредит рейтинги ҳисобланиб, қарз олувчи жамиятнинг қарз мажбуриятларига хизмат кўрсатиш қобилиятининг расмий ва мустақил баҳоланишидир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳозирги даврда корпоратив кредит рейтингини олиш мақсадида ўзининг рақамли трансформация жараёнларини бошлаб юборган. Корпоратив кредит рейтингини олишда молиявий ҳолатларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида МҲХС (IFRS) молиявий ҳисоботининг ўрни жуда ҳам муҳимдир.

Жорий йилнинг ноябрь ҳолатига “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2018 йил учун МҲХС (IFRS) асосида тайёрланган консолидациялашган молиявий ҳисоботи бўйича аудит жараёнлари тугатилган ва аудиторлик хулосаси лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. 2019 йил учун МҲХС (IFRS) молиявий ҳисоботини якунланиши жорий йилнинг декабрь ойида кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ кредит рейтингини олиш учун етакчи халқаро рейтинг агентликлари билан шартномалар тузиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|