“Ўзбекнефтгаз” АЖда очиқ биржа савдолари орқали сотиладиган товарларнинг рўйхати кенгайтирилди
Бош саҳифа
Русский
Иқтисодиёт соҳасида адолатни таъминлашда Товар-хомашё биржасининг ўрни беқиёсдир. Биржа ўз ичига талаб ва таклиф, соф рақобат, котировкалар каби тушунчаларни қамраб олади.
Биржалар иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Чунки маҳсулотларни биржа орқали сотиш жараёнида тадбиркорлар ҳеч қандай тўсиқларсиз, эркин иштирок этиб, зарур товар ресурсларини харид қилиш имкониятига эга бўладилар.
Маҳсулотларни очиқ биржа савдолари орқали сотишнинг яна бир энг муҳим афзаллик томони шундан иборатки, турли коррупцион ҳолатлар олди олинади. Чунки маҳсулотларни биржа орқали сотилганда инсон омили мавжуд бўлмайди ва савдолар электрон тарзда автоматлаштирилган ҳолатда бўлади, бу эса, ўз навбатида адолат мезонларининг юқори даражада таъминланганлигидан далолат беради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖда ҳам товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этиш мақсадида биржа тизимидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган.
Жамият завод ва бошқармалари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар кунларга тенг тақсимланган жадвал асосида биржа савдорларига қўйиб келинмоқда, бу эса ўз навбатида тадбиркорлар ўртасида соғлом рақобатнинг юзага келишига асосий омил ҳисобланади.
2021 йилда биржа савдолари орқали экспортга 349,43 минг тонна олтингугурт маҳсулоти, 3,9 минг тонна полиэтилен маҳсулоти ва 6,9 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти сотилди.
Ўтган йилда ички бозорга биржа савдолари орқали 434,42 минг тонна олтингугурт маҳсулоти, 40,90 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти ва 27,42 минг тонна авиа ёқилғиси сотилди. 2021 йилда ички бозорга 5311 та биржа шартномалари бўлиб ва экспортга 206 та биржа шартномалари тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
27 декабрдаги “Товар-хомашё биржаларида фьючерс савдоларини жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни ташиш хизматларининг электрон логистика савдо порталини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ маҳсулотлар ўз вақтида ортиш ва етказиб бериш кетма кетлик асосида амалга оширилмоқда.
Жамият ва унинг завод бошқармалари ҳамда тадбиркорлар ўртасидаги ҳужжатлар алмашинуви тўлиқ электрон тарзда амалга оширилмоқда. Бу эса, ўз навбатида биржа савдоларида тузилган битимларни жуда қисқа муддатда ортиқча қоғозбозликларсиз амалга ошириш имконини бермоқда.
Экспорт шартномаларининг бажарилиши ҳам тўлиқ автоматлаштирилган, яъни олдин экспорт шартномасини расмийлаштириш ва турли давлат инстанцияларида рўйхатга қўйиш учун 5 кундан 10 кунгача вақт талаб қилинган бўлса, ҳозир ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни атиги 1 кунни ташкил қилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖда очиқ биржа савдолари орқали сотиладиган товарларнинг рўйхати кенгайтирилди. Соғлом рақобат кучайди ва реал бозор шароитларини ҳисобга олган ҳолда, товарларга нарх белгилашнинг замонавий механизми жорий этилди. Илғор ахборот технологияларидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Бу ўз навбатида жамият иқтисодий самарадорлигини оширишда катта ижобий натижа кўрсатиб келмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|