March 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз” : “Газ сарфи ўлчов тармоқларининг ишлатилиш ҳолати доимий назорат қилиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан мамлакат иқтисодиёти ва аҳолисини нефть ва газга бўлган талабини қондириш қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш корорхоналари тубдан ислоҳ ва модернизация қилинмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли мавжуд газ сарфи бўйича тижорат ўлчов тармоқларини Республикамизнинг амалдаги қонун ҳамда тегишли меъёрий ҳужжатлари доирасида ишлатиши бўйича тизимли ёндошилмоқда.

Бошқармага қарашли “Шўртепа”, “Шимолий Майманак”, “Марказий Памуқ”, “Янги Алан”, “Шимолий Култак”, “Жейнов”, “Ғарбий сабо”, “Чегара” ва “Жанубий Кемачи-Курук” газ сарфи ўлчов тармоқларини амалдаги “ГОСТ 8.586.1–5:2005”, “O‘zDSt 8.028–2012” ва “O‘zDSt 8.077:2018” меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ишлатилиши юзасидан ўзаро мониторинг жадвали ишлаб чиқилди ҳамда ушбу жадвалга асосан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаментининг метрология ва автоматлаштириш бўлими, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси метрология хизмати ва “Саноат энергетика гуруҳи” қўшма корхонаси мутахассислари билан ҳамкорлигида олиб борилди.

Мутахассислар томонидан тижорат ўлчов тармоқларининг ўрнатилиши ва жиҳозланиши бўйича ваколатли давлат ташкилотлари томонидан тақдим этилган ўлчов тармоғини аттестациялаш тўғрисидаги гувоҳномалари, метрологик ҳисоби юритилиш ҳолати ҳам ўрганилди.

Ушбу ўлчов тармоқларига ўрнатилган сарф ўлчаш асбоблари, босим ва ҳарорат ўлчаш асбоблари ҳамда торайтирувчи қурилмаларига (диафрагма) “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ томонидан берилган давлат қиёслов кўригидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификатлари ва уларнинг амал қилиш муддатлари назоратдан ўтказилди.

Шунинг билан бир қаторда ўлчов тармоқларида мавжуд сарф ўлчаш асбоблари “0” ҳолатига туширилиб, махсус калибраторлар ёрдамида текширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|