June 29, 2021

“Ўзбекнефтегаз”: “Uzbekneftegaz GTL” ва Тошкент давлат транспорт университети ўртасида илмий-тадқиқот иши ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди

Бош саҳифа Русский

Мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларда олий ўқув юртларининг фаол иштироки ва ташаббускорлигини ошириш каби қатор кенг кўламли ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва диверсификациялашни талаб қилади. Натижада олий ўқув юртларини илғор технологияларни кенг жорий этадиган инновацион ва технологик ғоялар бўйича фикр алмашиш марказларига айлантирилиши, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш, янги турдаги маҳсулот ва технологиялар кашф этиш, шу асосда ташқи ва ички бозорларда маҳаллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга эришилади.

Шу муносабат билан, “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига кўра, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш мақсадида “Uzbekneftegaz GTL” ва Тошкент давлат транспорт университети “Uzbekneftegaz GTL томонидан ишлаб чиқарилган синтетик дизель ёқилғисини энергетик ва экологик жихатлардан баҳолаш” мавзусида амалий илмий-тадқиқот иши ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди.

Ушбу илмий лойиҳа ТДТУ “Транспорт энергетика қурилмалари” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан, техника фанлари доктори, профессор Б.И. Базаров бошчилигида амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, илмий лойиҳа амалга оширилишида бир қатор ташкилотлар ва маҳаллий транспорт ишлаб чиқарувчилар ҳам жалб қилинади, бу эса, қайд этиладиган натижаларнинг ишончлилигини оширади ва транспорт энергиясининг муқобил манбаларининг янги турлари тўғрисида маълумотларни кенг тарқатишга хизмат қилади.

Ушбу илмий лойиҳанинг мақсади – синтетик дизель ёқилғиси оғир юк автотранспортида қўлланилишида анъанавий дизель ёқилғисини билан қиёсий солиштириш орқали энергетик-экологик кўрсатгичлари ўзгаришини аниқлаш. Илмий лойиҳани амалга ошириш учун "Uzbekneftegaz GTL" МЧЖ ўз транспорт воситаларини, шу жумладан, кам тоннажли юк автотранспорти ва бошқа махсус техникаларини сафарбар қилиши кўзда тутилган.

Илмий лойиҳа амалга оширилишида анъанавий дизел ёқилғисини ўрнини босувчи синтетик дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, қуйиш, қўллаш ва тахлил қилиш; синтетик дизель ёқилғисининг физик-кимёвий, термофизик хусусиятларини турли манбалар ва илмий-техник маълумотлар асосида тахлил қилиш; икки хил ёқилғида ишлаш кўрсатгичларини таққослаш учун дала тадқиқотлари ўтказиш методикаси ва дастурини ишлаб чиқиш; транспорт воситасини турли тезликда икки хил ёқилғида ишлаш кўрсатгичларини ўрганиш мақсадида дала тадқиқотларини ўтказиш кўзда тутилган.

Дала тадқиқотлари давомида қуйидаги кўрсатгичлар аниқланади: максимал тезлик, автротранспорт воситасининг тезланиш вақти, ёқилғи сарфи, чиқинди газлар ва зарарли моддалар хосил бўлиш даражаси.

Илмий лойиҳа якунида тадқиқот, ишланмалар ва таққослаш натижалари бўйича GTL синтетик дизель ёқилғисидан фойдаланиш бўйича Техник ҳисобот тузилади ва кенг аҳоли ва бўлажак истеъмолчиларни ушбу ёқилғининг барча афзалликлари ҳақида хабардор қилиш учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқилади.

“Uzbekneftegaz GTL” Олий ўкув юртлари ва манфаатдор ташкилотлар билан фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашни асосий вазифалардан бири деб ҳисоблайди.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|