“Ўзбекнефтгаз”: Бухородаги “Жанубий кемачи” конидаги яна бир қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқарила бошланди (Видео)
Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига асосан, кондаги 115-сонли қудуқда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ синов тариқасида ишга туширилди.
Ушбу қудуқда 2309–2295 м оралиғида цемент кўприги ўрнатилиб, 2284–2290 м оралиғида перфорация ишлари олиб борилиши натижасида саноат миқёсида табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Таъкидлаш керакки, Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида 1978 йилда ишга туширилган “Жанубий Кемачи” газ конденсат конида яна бир эски қудуқ янги ҳолатда иш бошлади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|