“Ўзбекнефтгаз”: Жисмоний ва юридик шахслардан 1128 та мурожаат келиб тушди
Бош саҳифа
Русский
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34-, 35-моддаларига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖга келиб тушган мурожаатлар бўйича мониторинг юритилмоқда.
Жорий йилнинг январь–ноябрь ойларида жамиятга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 1128 та мурожаат рўйхатга олинган бўлиб, барча мурожаатлар қонунда ҳамда Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган Низомда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши таъминланмоқда.
Мурожаатларнинг таҳлилига кўра, уларнинг 219 таси (19,4%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 314 таси (27,8%) ишга кириш, 128 таси (11,3%) меҳнат муносабатлари, 78 таси (6,9%) раҳбарларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, 54 таси (4,8%) ёқилғи, 24 таси (2,1%) газ таъминоти, 17 таси (1,5%) уй-жой ва 294 таси (26,1%) бошқа масалаларни ташкил қилди.
Келиб тушган мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Тошкент шаҳридан 134 та (11,9%), Қашқадарё вилоятидан 554 та (49,1%), Бухоро вилоятидан 146 та (12,9%), Фарғона вилоятидан 78 та (6,9%), Сурхондарё вилоятидан 30 та (2,6%), Тошкент вилоятидан 24 та (2,1%), Андижон вилоятидан 24 та (2,1%), Жиззах вилоятидан 18 та (1,6%), Самарқанд вилоятидан 18 та (1,6%), Наманган вилоятидан 14 та (1,2%), Хоразм вилоятидан 28 та (2,5%), Навоий вилоятидан 14 та (1,2%), Сирдарё вилоятидан 8 та (0,7%), Қорақалпоғистон Республикасидан 18 та (1,6%) ва бошқа ҳудудлардан 20 та (1,8%)ни ташкил қилди.
Мурожаатлардан 98 таси ижобий ҳал этилди, 19 таси аноним деб топилди, 35 таси тааллуқлилиги бўйича юборилди, 976 таси бўйича ҳуқуқий ва мазмунан тушунтиришлар берилди. Келиб тушган мурожаатлардан 57 таси такрорий ҳисобланади.
Жорий йилнинг ўтган даврида жамиятга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан жами 716 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ўрнатилган тартибда уларнинг кўриб чиқилиши таъминланмоқда (686 тасининг ижроси таъминланди, 30 таси ўрганиш жараёнида). Шундан 307 таси бўйича қаноатлантирилди, 267 таси бўйича ҳуқуқий ва мазмунан тушунтиришлар берилди, 97 таси кўрмасдан қолдирилди, тугатилди ва рад этилди, 15 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди.
Ўтган 11 ойда “Ўзбекнефтгаз” АЖга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасидан 18 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчасининг ижроси таъминланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|