March 7, 2022

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 3 нафар фаол хотин-қизлари давлат мукофоти билан тақдирланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан давлат ва жамият ҳаётида ўзининг самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Мамлакатимиз нефть ва газ соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшаётган аёллар доимо эътиборда бўлиб келган ва шу сабаб мукофотланганлар орасида “Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолият олиб бораётган қуйидаги аёл ходималар бор:

Шамиева Дилфуза Холмуродовна - Муборак газни қайта ишлаш заводининг экспериментал таъмирлаш-механика цехи технологик қурилмалар оператори “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.

Нуриллаева Нурхон Ботир қизи - “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси лаборанти “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди.

Нуриллаева Нурхон Ботир қизи мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлган нефть ва газ соҳасини ривожлантириш йўлида “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамиятининг қурилиш давридан ҳозирги кунгача Завод марказий лабораториясида самарали меҳнат қилиб келаётган ёш мутахассислардан бири ҳисобланади.

Даулетназарова Рая Курбанбаевна – “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонасининг цех муҳандис-метрологи “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|