“Ўзбекнефтаз”: “Шимолий Бердақ” конида янги табиий газ қувури ишга туширилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан конларлардан қазиб чиқарарилаётган табиий газ ҳажмини кўпайтириш учун мавжуд газ қувурларининг ўтказувчанлик қувватларини ошириш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” конидаги 3-сонли газ йиғиш пунктидан 1-сонли газ йиғиш пункитигача диаметри Ø273х8мм.ли 1,7 км узунликдаги ҳамда 1-сонли газ йиғув пунктидан “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача диаметри Ø426х10мм.ли қўшимча 5,1 км узунликдаги табиий газ қувурлари (жами 6,8 км) қуриб ишга туширилди.
Лойиҳани амалга оширилиши учун зарур бўлган газ қувурлари Россиянинг “ТМК” компанияси томонидан қисқа муддатларда етказиб берилди. “ТМК” компанияси 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, қувур маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёнинг етакчи корхоналаридан бири ҳисобланади.
Маълумот учун келтириш жоизки, ўтган йилнинг биринчи ярмида нефть ва газ саноати қувурларини ишлаб чиқариш бўйича “ТМК” компанияси бош директори Игорь Корытько ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг учрашуви натижасида ушбу компания томонидан дунё бозоридан фарқли ўлароқ, арзон нархларда ҳар хил типдаги нефть ва газ саноати қувурларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилган.
Қурилиш-монтаж ишлари Бош пудратчи “Нефтгазтаъмир” МЧЖ бригадаси томонидан амалга оширилди.
Ушбу газ қувурларининг ишга туширилиши натижасида “Шимолий Бердақ” конидаги мавжуд газ қувурларида босимлар фарқи ва қаршиликларни камайишига, шунингдек ўтказувчанлик қувватларининг оширилиши ҳисобига кунлик қўшимча табиий газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайишига эришилди.
Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” кони Қарақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2005 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|