June 21, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть базаси” томонидан истеъмолчиларга 10,3 минг тонна автобензин ҳамда 12,3 минг тонна дизель ёнилғиси етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”АЖ томонидан қазиб олинаётган ва қайта ишланаётган нефть маҳсулотларини сифатли сақлаш, уни истеъмолчиларга узлуксиз етказиб беришда нефть базаларининг роли муҳим ҳисобланади.

Шу боис "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига биноан, нефть базаларида маҳсулотларни сақлаш ва сотишни шаффоф йўлга қўйиш орқали кўзланган натижага эришиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, "Андижон нефти базаси" МЧЖ 1970 йилдан буён Андижон вилояти истеъмолчиларини нефть махсулотлари билан таъминлаб келмоқда. Айни пайтда жамият тасарруфида 4 та филиал фаолият кўрсатади.

Булар:

• Асака филиали;
• Пойтуғ филиали;
• Шахрихон филиали;
• Гурунч мозор филиали.

Жамият томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга:

• 10,3 минг тонна автобензин,
• 12,3 минг тонна дизель ёнилғиси етказиб берилди.

2021 йил якуни билан истеъмолчиларга жами 25,1 минг тонна автобензин, 27,1 минг тонна дизель ёнилғиси етказиб бериш режалаштирилган. Шу жумладан, давлат буюртмаси асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига 18,0 минг тонна нефть маҳсулотларини етказиб берилиши кутилмоқда.

Ҳозирда маҳсулот сотиш хажмларини ошириш бўйича амалга оширилаётган маркетинг ишлари, вилоятдаги истеъмолчилар, хусусан, йирик тадбиркорлар билан самарали музокаралар олиб борилиши натижасида автобензин савдолари ўтган ойнинг шу даврига нисбатан деярли 2 баробарга ошиб, кунлик реализация 65-70 тоннани ташкил этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|