Халқаро алоқалар
July 26, 2021

“Ўзбекнефтгаз” АЖда Европа Энергетика Хартияси Бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 17 июль куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Энергетика Хартияси Бош котиби Урбан Руснак ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида хорижий томон нефть-газ саноатида амалга оширилаётган трансформацион ислоҳотлар ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ҳозирги ютуқлари ва истиқболли мақсадлари билан таништирилди.

Ўз навбатида Бош котиб “Ўзбекнефтгаз” АЖга халқаро кредит рейтингини олиш бўйича тегишли тавсиялар берди. Шунингдек, Руснак “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш корхоналарида атмосферага карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиришга қаратилган “яшил лойиҳалар”ни жорий этиш долзарблигини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар истиқболли лойиҳаларни ўрганиш бўйича келишувларга эришдилар. Томонлар, шунингдек, икки томонлама ўзаро манфаатли кооперацияни янада кенгайтириш бўйича ҳамкорликнинг муҳим ўрнини қайд этдилар.

Маълумот учун: Энергетика Хартияси (Эвропа Энергия Хартияси) – бу энергетика соҳасидаги кўп томонлама савдо ва инвестиция шартномаси. Шартнома Европа Иттифоқи томонидан 1994 йил декабрда имзоланган ва 1998 йил апрелда кучга кирган. Бугунги кунда унга 52 давлат қўшилди.

1991 йилда – Шарқ ва Ғарб ўртасидаги энергетик ҳамкорликни рағбатлантиришнинг сиёсий декларация. Бу ишончли энергия таъминоти ва барқарор иқтисодий ривожланишдан умумий манфаатдорликка асосланган халқаро энергетик ҳамкорлик тамойилларининг ифодасидир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|