“Ўзбекнефтгаз”: Молиявий ва комплаенс назорат департаментида бўш бўлган комплаенс инспектори лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича танлов ўтказилади
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Республика вилоятларидаги мавжуд ҳудудий корхоналар, ташкилотлар ва нефть базаларда комплаенс назорати фаолиятини олиб борувчи Молиявий ва комплаенс назорат департаменти комплаенс инспекторлари лавозимига ишга таклиф қилади!
Лавозим мажбуриятлари:
– Тизим корхоналарида комплаенс соҳасида қабул қилинган ва амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилиш;
– коррупция хатари юқори ҳолатларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
– коррупцияга карши давлат дастурлари бўйича Жамиятга юклатилган вазифаларни бажарилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
– Битимларни таҳлил қилиш, ва ушбу битимлар комплаенс соҳасида ва бошқа қонун ҳужжатларга мослигини ўрганиш;
– Молиявий ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ва тизимли мониторинг ўтказиш;
– Жамият ходимларини корпоратив одоб-аҳлоқ кодексига амал қилиши, хизмат тадбирлари, манфаатлар тўқнашувини бошқариш юзасидан амалий ишлар олиб бориш;
– Жамият томонидан амалга оширилаётган харидлар ва бошқа фаолиятини қонунчиликка мослигини мониторинг қилиш;
– фаолиятга тегишли бошқа масалалар.
Номзодларга талаблар:
– иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва соҳага оид бошқа мутахассисликлар бўйича олий маълумот;
– молия, солиқ, комплаенс, аудит ва ички назорат, иқтисодий ҳуқуқ билан боғлиқ соҳаларда 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
– Компьютерда ишлашни мукаммал билиш (MCOffice (Excel, word, PowerPoint), Outlook, Internet);
– маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, ғоявий ижодкорлик, жамоа билан ва ўз устида мунтазам ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;
– фаолият бўйича хизмат сафарларига тайёр бўлиш;
– судланмаганлик ва жиноий жавобгарликка тортилмаганлик;
– рус тили ҳамда бошқа хорижий тилларни мукаммал билиши юқори баҳоланади.
Меҳнат шароитлари – иш ҳақи келишилган ҳолда ва амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш олиб борилади.
Талабгорлар иловадаги резюмени тўлдиришлари ва [email protected] электрон почта манзилига юборишлари лозим бўлади. Дастлабки саралаш босқичидан ўтган номзодлар билан компьютер орқали тест синовлари ўтказилади ва 70 фоиздан юқори натижага эришган ходимлар билан суҳбат ўтказилади.
Резюме юбориш муддати 2020 йил 29 октябрга (мазкур кун ҳисобда) қадар давом этади.
НОМЗОД РЕЗЮМЕСИ
ИШ ТАЖРИБАСИ
Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин.
☎️ (71) 231 14 13
Файлни юклаб олинг. 👉 Электрон резюме
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|